Жамият | 21:42 / 21.11.2019
4352
2 дақиқада ўқилади

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича 10 йиллик стратегия ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

«Давлатимиз раҳбари ҳозирги тизимни «шок терапияси» усулида ислоҳ қилиш аҳолининг ҳар хил қатламига турлича таъсир этишини алоҳида таъкидлаб, мутасаддиларга 2030 йилгача аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

Бунинг учун 2020 йил биринчи ярми якунигача аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича янги тизимни ҳар бир ҳудудда экспериментдан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Ёлғиз кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда, шунингдек, истеъмол савати ва яшаш минимуми ҳалигача жорий этилмагани танқид қилинди, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши учун шароитлар яратиш бўйича топшириқ берилди, уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид