Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мозори-Шариф - Тошкент» йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Мозори-Шариф шаҳрида (Aфғонистон) Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Aфғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори Халилуллоҳ Aбавий қабул қилди.
Музокаралар давомида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Музокаралар якуни бўйича Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун ҳуқуқий асос ҳисобланган тегишли келишувларга эришилди.
Aфғон томони “Кам Эйр” авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди (тахминан жорий йилнинг декабрь ойида), дейилади Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
11:20 / 13.07.2026
Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026