Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ППХ нарядлари электромобиллар билан таъминланиши мумкин
Андижон кўчаларида ички ишлар органлари фаолияти учун мўлжалланган «Хан» электрокари синовдан ўтказилмоқда.

Postda.uz нашрининг ёзишича, унинг оғирлиги 400 килограммга яқин бўлиб, 45 км/соат тезликкача ҳаракатланиши мумкин, қўшимча 120–150 километр йўл боса олади ва оддий розетка орқали қувват олади.
Қайд этилишича, экологик тоза, шовқинсиз ва ихчам транспорт воситаси осойишталик посбонларининг туристик зонадаги хизмат фаолиятида ҳамда одамлар гавжум жойларда патруллик қилишида қўл келади. Митти машинанинг аккумуляторлари юкхонада жойлашган. Электромобиль модулли тузилган бўлиб, йўловчилар ўрни сонини ўзгартириш имконига эга. Бир маромда, равон юра олиши ҳамда ёнғин чиқиш ва портлаш хавфи камлиги билан ажралиб туради.

Электрокар атмосферага ишланган газларни чиқармагани сабабли атроф-муҳитга зарар етказмайди. Унинг тузилиши қўшимча ускуналар ўрнатиш имконини беради.
«Хан»нинг синов учун ишлаб чиқарилган намунаси Хонобод шаҳридаги МЧЖда яратилган. Синов якунлангач, бу каби автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Улар нафақат Андижон вилоятида, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятига жорий этилиши кўзда тутилган, дейилади маълумотда.
Шунингдек, келгусида корхона цехларида турли вазифаларни бажарувчи электромобиль, электроскутер ва мотицикллар ишлаб чиқарилиши айтилади.
Мавзуга оид
21:02 / 09.10.2025
Самарқандда ППХ хизмат машинаси “авария”га сабабчи бўлди
12:12 / 19.09.2025
Тошкент вилоятида фуқаролардан 8 мингга яқин тиғли жисм мусодара қилинди
11:47 / 07.08.2025
ППХ тўловли асосда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
19:39 / 15.07.2025