Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ППХ хизмат машинаси “авария”га сабабчи бўлди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида патрул-пост хизмати автомобили бошқа машиналар билан тўқнашгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тасвирларда хизмат машинасининг олд қисми қаттиқ шикастланганини кўриш мумкин. Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати изоҳ берди.
Фото: Видеодан кадр
ИИБга кўра, жорий йилнинг 9 октябр куни соат 14:15 ларда ИИБ Патрул-пост хизмати батальони инспектори бошқарувидаги “Nexia-3” русумли хизмат автомобили Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш вақтида “Damas” русумли машина орқа қисмига бориб урилган.
Зарба таъсирида “Damas” олдида тўхтаб турган “Damas-2” ва “Lacetti” автомашиналари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ҳодиса натижасида “Nexia-3” хизмат автомобилида бўлган инспектор ҳамда “Damas” ҳайдовчиси яраланиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва амбулатор тарзда жавоб берилган. Барча ҳайдовчилар ҳодиса вақтида ҳушёр ҳолатда бўлган.
Ҳозирда воқеа бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026