Жамият | 12:12 / 19.09.2025
4246
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида фуқаролардан 8 мингга яқин тиғли жисм мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ИИББ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан 8 ой мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар олди олиниши ва фош этилишига эришилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Хусусан, патрул-пост хизмати ходимлари иштирокида жами 294 та, шахсан улар томонидан 189 та жиноят фош этилган бўлса, 136 та ҳолатда турли жиноятнинг олди олинган.

Шу каби ППХ ходимлари иштирокида 188 нафар ва шахсан улар томонидан 115 нафар қидирувда бўлган шахс аниқланиб, ушланган. 40 нафар бедарак йўқолган шахс топилган. Шунингдек, 1 573 нафар иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахс реабилитация марказларига жойлаштирилган.

Вилоятда ўтказилган «Тиғ» махсус-профилактик тадбири давомида ППХ ходимлари томонидан 7 909 та ўткир тиғли жисмлар муомаладан олинган бўлса, уларнинг 6 774 таси пичоқ, 78 таси кастет, 33 таси бита ва 1024 таси бошқа кўринишдаги хавфли бўлган ўткир тиғли жисмларни ташкил қилган.

Барча аниқланган ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўрилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид