Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини синовдан ўтказди
Эрон 22 ноябрда ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими «Хордад-15»ни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, июнь ойида илк бор тақдим этилган тизим Симнан вилоятидаги ҳарбий машғулотлар вақтида муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Янги тизим 150 км радиусда турли нишонларни, жумладан ҳарбий самолётлар ва дронларни аниқлай олади. Тизим шунингдек 85 км радиусдаги кам сезилувчи нишонларни аниқлаб, 45 км диапазонда уриб тушира олади. Бундан ташқари, янги тизим бир вақтда 6 та нишонни мўлжалда ушлай олади. Тизимнинг мобиллиги эса ҳарбийларга уни 5 дақиқадан камроқ вақт ичида жанговар шай ҳолатга келтиришга имкон беради.
Мавзуга оид
21:11 / 25.03.2026
Эрон учун АҚШ тинчлик режасининг 15 та банди маълум бўлди – ОАВ
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
20:52 / 25.03.2026
Саудия етакчиси Трампни Эрондаги урушни давом эттиришга ундамоқда – New York Times
19:52 / 25.03.2026