Ўзбекистон | 11:55 / 22.11.2019
124066
4 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун IСАО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаларида ҳамда ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.

ЖШШИР – қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта ўн рақамидан иборат бўлади:

2.1. гуруҳ: Жинси ва туғилган асри индекси

1 – 1800.1.01. – 1899.31.12 да туғилган эркаклар;

2 – 1800.1.01 – 1899.31.12 да туғилган аёллар;

3 – 1900.1.01 – 1999.31.12 да туғилган эркаклар;

4 – 1900.1.01 – 1999.31.12 да туғилган аёллар;

5 – 2000.1.01 – 2099.31.12 да туғилган эркаклар;

6 – 2000.1.01 – 2099.31.12 да туғилган аёллар.

2.2. гуруҳ: Форматдаги туғилган сана: ЙЙООКК (йил, ой, кун).

2.3. гуруҳ: Туман, шаҳар коди.

2.4. гуруҳ: Ушбу кунда туғилган ва ушбу туманда, шаҳарда паспорт ёки яшаш гувоҳномасини олган олган жисмоний шахснинг тартиб рақами. Тартиб рақами паспорт ёки яшаш гувоҳномасини олиш навбатига мувофиқ ҳисоблагич бўйича ҳосил бўлади.

2.5. гуруҳ: Контроль рақами. Контроль рақами (14-позиция) 10 модули бўйича доимий равишда такрорланувчи 731 731... салмоқ функцияси билан қуйидаги тарзда ҳисобланади:

Рақамли маълумотларнинг тегишли элементи рақами тегишли мунтазам позицияда турган салмоқ кўрсаткичига чапдан ўнга кўпайтирилади.

Ҳар бир кўпайтириш натижалари жамланади. Ҳосил бўлган йиғинди 10 (модуль)га бўлинади. Бўлишда қолган қолдиқ контроль рақами ҳисобланади. Коднинг ҳақиқийлиги текширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР ДПМ томонидан маълумотларни йиғиш пунктининг талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими орқали тақдим этилади.

ЖШШИР қуйидаги ҳолларда берилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт берилганда;

чет элга чиқиш муносабати билан 16 ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилганда;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси берилганда.

ЖШШИР чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг сўровномаларига асосан жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини шакллантириш учун берилади.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР уларнинг маълумотларни йиғиш пунктига қилган оғзаки мурожаатларига асосан берилади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаган шахсларга ЖШШИР қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштириб берилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган чет эл фуқароларига – чет эл фуқаросининг паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – ҳаракатланиши ҳужжати;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – яшаш гувоҳномалари.

Маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан жисмоний шахснинг биографик (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, ЖШШИР бериш учун асос бўладиган ҳужжатининг серияси ва рақами, берган органнинг номи ва санаси) ҳамда биометрик (фотосурати ва барча қўл бармоқ излари) маълумотлари Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимига киритилиб электрон талабнома шакллантирилади ва токен билан тасдиқланади.

Токен билан тасдиқланган электрон талабнома Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими доирасида махсус ҳимояланган алоқа канали орқали реал вақт режимида ДПМга жўнатилади.

Электрон талабнома ДПМ томонидан қабул қилиб олингандан сўнг уч иш куни ичида ЖШШИР шакллантирилиб маълумотларни йиғиш пунктига электрон шаклда юборилади.

ДПМ томонидан юборилган ЖШШИР маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан мувофиқ маълумотнома шаклида чоп этилади ва мурожаат муаллифига тақдим этилади.

Мавзуга оид