Жаҳон | 14:28 / 22.11.2019
12915
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка президенти икки акасини бешта вазирликка раҳбар этиб тайинлади 

Махинда Ражапакса ва Готабая Ражапакса

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса акаси, бош вазир Махинда Ражапаксани мамлакат вақтинчалик ҳукуматида тўртта вазирликка раҳбар этиб тайинлади. Бу ҳақда News First телеканали хабар берди.

Маълумот берилишича, Махинда Ражапакса навбатдаги сайловларга қадар молиявий ва иқтисодий режалаштириш, буддизм ишлари ва Ваямба регионини ривожлантириш, шаҳарсозлик ва сув таъминоти ҳамда маданият вазирликларини бошқаради.  

Махинда Ражапакса 2005 йилдан 2015 йилгача Шри-Ланка президенти бўлган.

Ўз навбатида, президентнинг яна бир акаси Чамал Ражапакса вақтинча қишлоқ хўжалиги ва ички савдо вазири вазифасини бажаради.

Ўтган ҳафтада Шри-Ланкада президент сайлови бўлиб ўтди. Унда 52,25 фоиз овоз билан Готабая Ражапакса ғолиб бўлди. У илгари мамлакат мудофаа вазири ўринбосари бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид