Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ўзбекистонлик мигрантларга алоқадор ҳужжатни ратификация қилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси спикери Нурлан Нигматулин билан учрашди.
Сенат ахборот хизматига кўра, учрашув Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган 50-ялпи мажлиси доирасида бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон парламентлараро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Танзила Норбоева Қозоғистон парламенти билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Қозоғистон тарихан қўшни мамлакат эканлиги инобатга олиниб, миграция тўғрисидаги долзарб масала муҳокама этилди.
Қозоғистон парламенти спикери ҳозирги вақтда ўзбекистонлик мигрантлар манфаатлари йўлидаги ҳужжатни ратификация қилиш бўйича фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади.
Томонлар икки мамлакат раҳбарлари келишувларини амалга оширишда парламент иштироки ва кўмагини кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.
Нурлан Нигматулин Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 4-5 ноябрь кунлари амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларга томонлар риоя қилишини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилмоқда. Унинг доирасида савдо, туризм ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
14:08 / 04.06.2026