Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони тайинланди
Мудофаа вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони лавозимига полковник Журъат Омонгелдиевич Ёқубов тайинланди.
Полковник Журъат Ёқубов шу пайтга қадар Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларидан бирининг қўмондони бўлиб ишлаган.
Бундан олдин, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромов бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
18:43 / 03.03.2026