Хитойлик қочоқ жосус Пекин ўтказаётган операциялар ҳақида сўзлаб берди
Хитойлик қочоқ жосус Ван Лицян Пекиннинг бошқа давлатлар ишларига аралашгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганидан сўнг Австралиядан сиёсий бошпана олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald ваThe Age газеталари хабар берди.
Лицян нашрларга берган интервьюсида Австралия хавфсизлик ва разведка хизматига (ASIO) Хитой ҳарбий разведкасининг Ҳонгконгдаги катта офицерлари шахсини ошкор қилганини айтган. Бундан ташқари, у Австралия махсус хизматига Пекин Ҳонгконг, Тайван ва Австралиянинг сиёсий ишларига қандай аралашиши ва молиялаштириши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этган.
Лицян Ҳонгконгда Пекинга нисбатан танқидий китоблар сотувчи беш кишини ўғирлашда иштирок этганини айтган. Унинг сўзларига кўра, уларни Хитойга олиб кетишган ва сўроқ қилишган.
Лицяннинг айтишича, у Тайванда аҳолининг сиёсий қарашларини ўзгартириш билан шуғулланувчи «киберармия» фаолиятини бошқарган.
У кейинроқ Тайванда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловига аралашиш бўйича топшириқ олган.
ASIO ва Австралия ички ишлар департаменти бу борада изоҳ бермаган
Мавзуга оид
20:11 / 01.10.2024
Германияда хитойлик аёл жосусликда гумонланиб қўлга олинди
22:12 / 14.08.2024
Америкалик ҳарбий Хитойга махфий маълумотлар сотганини тан олди
07:53 / 30.04.2024
The Insider Чехияда яшовчи Россия жосусларининг исмларини очиқлади
12:25 / 14.01.2024