Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлин Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор округига экспертлар киришига рухсат беришга чақирди
Германия Шинжон-Уйғур мухтор округида инсон ҳуқуқларининг эҳтимолий бузилиши тўғрисидаги хабарлардан ташвишда ва Пекиндан ҳудудга БМТ экспертлари киритилишини сўрайди. Бу ҳақда ГФР ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Адебар маълум қилди.
"Биз қайта тарбиялаш лагерлари деб номланувчи жойларда бўлган миллионга яқин уйғурлар билан боғлиқ вазият тўғрисидаги хабарларни катта хавотир билан кузатмоқдамиз. Биз Хитойдан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва у ерга БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ҳамда халқаро экспертлар киришини таъминлашини талаб қиламиз", - деди у.
Германия вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт Шинжон-Уйғур мухтор округида фаолият кўрсатаётган немис компаниялари тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Хитойга нисбатан санкциялар киритилмагани сабабли компаниялар қандай қарорга келишни ўзлари ҳал қилишини айтди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Ғарб давлатлари ХХРнинг Шинжон-Уйғур мухтор округи аҳолисига нисбатан ҳаракатларини мунтазам танқид қилиб келади. 2018 йил августда БМт экспертлари 1 миллионга яқин этник уйғурлар "қайта тарбиялаш лагерлари"да бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
22:15 / 09.06.2026