Эрдўған Туркиянинг Қатардаги ҳарбий базасига келди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қатарга ташрифи давомида ушбу давлатдаги Туркия ҳарбий базасига келди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара учун Қатарнинг хавфсизлиги Туркиянинг хавфсизлиги каби муҳим.
Эрдўған Туркиянинг Қатардаги ҳарбий базаси унинг мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш учун ташкил этилганлигини қайд этди.
"2017 йилдан, Доҳа ва қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларда инқироз бошланганидан буён турк ҳарбийлари Қатар хавфсизлигининг кафолати бўлиб қолмоқда. Биз 2,5 йилдан бери давом этаётган инқирознинг тезроқ тугаши тарафдоримиз", - деди Туркия президенти.
2017 йил июнда Қатар билан умумий қуруқлик ва денгиз чегарасига эга бўлган БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, бу мамлакат самолётлари, кема ва автомобиллари учун ўз денгиз, ҳаво ва қуруқлик сарҳадларини ёпиб қўйди. Қувайт амири ва АҚШ уларни яраштиришга уринди, аммо бундан ҳеч қандай наф чиқмади.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
16:43 / 06.11.2024