Ўзбекистон | 10:28 / 25.11.2019
3361
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудий инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли кучайтирилади

Қонунчилик палатасида инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича самарали инвестиция сиёсатни амалга оширилишга қаратилган - “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кенг имкониятлар бериш, уларни ҳимоя қилишдаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳанинг ривожланишида муҳим омил бўлади, дейилади парламент сайтида.

Мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 21 ноябрь куни парламент қуйи палатасининг мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, лойиҳадан ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритиляпти. Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ишчи гуруҳи томонидан атрофлича таҳлил қилиниб, қонун лойиҳасига сингдирилмоқда. Уларнинг асосий мазмун ва моҳияти: Ўзбекистонда қулай ва жозибадор инвестициявий муҳит яратиш ҳамда уларга қонуний тус беришдан иборат.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун тенг шароитлар яратиш, соҳада амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган номутаносибликларнинг олдини олиш, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини “ягона дарча” тамойили бўйича мувофиқлаштириш, ҳудудий инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ролини кучайтиришга шароит яратиб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид