Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилардан автобуслар ҳаракатига халақит бермасликни сўради
Бугун, 25 ноябрь куни, эрта тонгдан, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетганига қарамай автобуслар йўналишларга соз ва етарли даражада чиқарилди, деб ёзмоқда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ.
Қайд этилишича, қишнинг дастлабки синовли кунидан йўналишларда йўловчи оқими ортгани ва бекатларда йўловчиларнинг йиғилиб қолиш ҳолатлари кузатилди.
Ушбу ҳолат йўллардаги тирбандлик, яхмалак сабаб ҳаракатланиш чекланганлиги боис юзага келган. Шунга қарамай, йўловчилар учун ноқулайлик туғдирган бундай вазиятлар ўз вақтида бартараф этилаётгани айтилади.
“Азиз йўловчилар ва ҳайдовчилар! Йирик ҳажмдаги автобусларни бундай об-ҳаво шароитида бошқариш мураккаб эканлигини ҳисобга олиб, унинг ҳаракатига халақит бермаслигингизни сўраб қолардик. Зеро, биргина хато кўплаб йўловчиларнинг азиятига сабаб бўлиши мумкин”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” маълумотида.
Мавзуга оид
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026