Жаҳон | 16:10 / 25.11.2019
7828
1 дақиқада ўқилади

ЕИ хакерлари ИШИДнинг етакчи ахборот ресурсини ишдан чиқарди

Фото: Steve Marcus / Reuters

Европол хакерлари Бельгия федерал полицияси экспертлари билан ҳамкорликда ИШИД террорчилик ташкилотининг Amaq ахборот агентлиги деб номланувчи интернет ахборот ресурсига муваффақиятли киберҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, бир йилга яқин вақт давомида тайёргарлик кўрилган мазкур операция 21-22 ноябрда амалга оширилган. Операция натижасида ушбу ресурс билан боғлиқ бир неча минг қайдларни блоклашга эришилган.

Amaq фаолияти 2018 йилда тўхтатилган, аммо ИШИД бир неча ойдан сўнг ушбу ресурсни яна тиклашга эришганди..

ИШИД билан боғлиқ ахборот сайтлари ЕИ ва АҚШда блокланиши шарт бўлган тақиқдаги ресурслар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид