Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ҳар ҳафтада халққа ҳисобот топширишга ваъда берди
Украина президенти Владимир Зеленский ҳафтада камида бир марта бажарилган ишлар тўғрисида фуқароларга маълумот бериши ҳақида маълум қилди.
"Сизлар билан ҳафтада камида бир марта учрашиш ва ўтган ҳафта давомида қандай ишларни амалга оширганимиз тўғрисида хабардор қилиш фикри туғилди", - деди у YouTube каналида жойлаштирилган видеомурожаатида.
Украина президенти мамлакатда юз берган сўнгги воқелар ҳақида сўзлади. У мурожаатини Россия Украинага 2018 йилда ҳибсга олинган кемаларни қайтариб берганидан бошлади.
Бундан ташқари, у 2020 йил учун мамлакат бюджети қабул қилингани ҳақида сўз юритди.
Зеленский 9 декабрда Парижда ўтказилиши режалаштирилган бўлажак "норманд тўртлиги" (Россия, Германия, Франция ва Украина) музокараларига алоҳида эътибор қаратди.
Украина президенти шунингдек, Киев жорий йилги иситиш мавсумига тайёр эканлигини ҳамда мамлакат ерости омборларида "рекорд миқдордаги газ захиралари" борлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
12:11 / 06.07.2026