Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш декабрдан бошланади
2019 йилнинг 23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 944-сон қарори қабул қилинди.
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарида айтилишича, унга асосан 2019 йил декабрдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади.
Бу ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга нима беради?
Ишлаб чиқарувчилар учун мазкур тизимни жорий этиш бу:
- контрафакт маҳсулотларга қарши курашишнинг самарали механизми;
- бизнес-жараёнлар самарадорлигини яхшилаш;
- маҳсулотларнинг охирги истеъмолчигача бўлган етказиб бериш жараёнини аниқ вақт режимида кузатиб бориш;
- маҳсулот реализациясидан келиб чиқиб ишлаб чиқаришни режалаштириш имконияти.
Истеъмолчилар учун мазкур тизимни жорий этиш:
- сотиб олган маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот олиш;
- сотиб олган маҳсулотларининг қонуний ишлаб чиқарилганлиги ва ўзлари ва яқинлари соғлигига зиён етказмаслигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.
Истеъмолчилар учун маркировкаланган маҳсулотлардаги QR-кодни ўқиш ва шу орқали аниқ вақт режимида ушбу маҳсулот ҳақида батафсил маълумотларни кўриш имконини берувчи, бепул мобиль илова ишлаб чиқилади.
Давлатга қандай фойдаси бор?
Мазкур тизимни жорий этиш – бу ноқонуний ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган (контрабанда ва контрафакт) маҳсулотларга қарши курашишнинг самарали усули шунингдек, ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотларнинг аниқ ҳисобини юритиш воситаси.
Бундан ташқари, маҳсулотларнинг аҳоли ўртасида харидоргирлиги, талаб ва таклиф динамикасини ўрганиш, унинг истеъмолини сифатли прогнозлашга ёрдам беради.
Янги маркировкалаш тизими – ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотларнинг давлат стандартларига тўғри келиши устидан янада самарали назорат қилиш, мазкур маҳсулот сертификатланганлиги ҳақида хабардор бўлиш шунингдек, хуфиёна бозорнинг қисқариши натижасида Давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушуми миқдорининг ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
- тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг, шунингдек идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг таркиби аниқланиши;
- тажриба лойиҳаси ишга туширилишини ва келгусида мониторинг қилинишини, услубий қўллаб-қувватланишини, шунингдек, тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ташкил этилишини таъминлайди.
Ким оператор?
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида “Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази” масъулияти чекланган жамияти (Россия Федерацияси) томонидан таъсис этилган “CRPT TURON” масъулияти чекланган жамият маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимининг оператори этиб тайинланди.
Шунингдек, “CRPT TURON” МЧЖ беғараз асосда:
- ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизими билан тажриба лойиҳасини амалга оширишга доир ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйишни;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона ахборот-ресурс базасига ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва ишга туширишни;
- маҳсулотлари идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудида зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда созлаш, келгусида уларни ахборот тизимига уланишини таъминлайди.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида маркировкалаш тизимини жорий этиш билан боғлиқ барча харажатлар мазкур компания томонидан қопланади.
Тажриба лойиҳасидан кутилаётган натижалар
Қарорда тамаки ва алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари биринчи навбатда маркировкаланиши кўрсатиб ўтилган. Ана шу мақсадда сигареталар, алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низомлар ҳамда амалий чора-тадбирлар режалари тасдиқланди.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш натижалари шунингдек, маҳсулотларни маркировкалаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар 2020 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳисоботда:
- Маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, бунда биринчи навбатда дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизими билан қамраб олиш;
- умумжаҳон стандартлари ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотлар электрон базасини (Электрон каталог) яратиш кўзда тутилади.
Мамлакат ҳудудида реализация қилинадиган маҳсулотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар мазкур каталогдан ўрин олади.
Мавзуга оид
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
14:01 / 02.05.2026
Бизнесни бездираётган ҚҚС ва маркировка муаммолари. Экспертлар шарҳи
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026