Олий суд Kun.uz’да эълон қилинган мақолага муносабат билдирди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати Kun.uz нашрида эълон қилинган «Икки карра икки беш» ёхуд суд қарори тўғрими?» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.
«Даъвогар Тожинор Туйчиева фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига жавобгарлар Динара Каржаува, «Пайванд» МЧЖ директори Диана Зокирова, Чирчиқ шаҳар 3-сонли ДНИ нисбатан 2019 йил 3 апрель куни олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг оқибатларини қўллаш ҳақида даъво талаби билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2019 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори билан 2016 йил 5 апрелдаги 3-сонли Чирчиқ ДНИда расмийлаштирилган Д.Закирова ва Д.Каражаува ўртасида тузилган Чирчиқ шаҳар, Чирчиқ шаҳрининг 50 йиллиги проспекти, 1-уй манзили бўйича жойлашган «Маҳалла гузари» биноси олди-сотди шартномаси тузилган вақтдан ҳақиқий эмас, деб топилган ва даъво қаноатлантирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 23 августдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Ҳозирги кунда «Пайванд» МЧЖ таъсисчиси Т.Туйчиеванинг ишончли вакили А.Ташматовнинг ушбу суд ҳужжатига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берган назорат тартибидаги шикояти Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш учун тайинлангани маълум қилинади. Мазкур иш бўйича тарафлар суд мажлиси куни ва вақти ҳақида хабардор этилади.
Шунингдек, даъвогар - «Пайванд» МЧЖ таъсисчиси Тожинор Тўйчиеванинг ишончли вакили Ашурвой Тошматов Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2016 йил 5 апрелда Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли Давлат нотариал идораси томонидан Чирчиқ шаҳар, 50 йиллиги шоҳ кўчаси, 1-уйда жойлашган «Маҳалла гузари» бино-иншотини олди-сотди шартномаси рўйхатдан ўтказилганини, ушбу олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга «Пайванд» МЧЖнинг ягона таъсисчисининг 2016 йил 1 мартдаги қарори асос бўлганини, бироқ Чирчиқ шаҳар ИИВнинг 2018 йил 4 сентябрдаги № 25/29-сонли маълумотномасига кўра, Ашурвой Тошматов Ашурвой 2015 йил 1 январдан 2018 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмагани, шунингдек Ҳадича Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказининг 2018 йил 12 ноябрдаги № 11811/1-сонли хатшунослик суд-экспертизаси билан 2016 йил 1 мартдаги «Пайванд» МЧЖ қарори А.Тошматов томонидан имзоланмагани, балки бошқа шахс томонидан имзолангани аниқланганини баён қилиб, жавобгар - «Пайванд» МЧЖга нисбатан жамият таъсисчисининг 2016 йил 1 мартдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Мазкур даъво аризаси суд томонидан 2019 йил 21 январдаги ажрим билан иш юритувига қабул қилиниб, 2019 йил 22 февралда 4-1102-1902/36-сонли иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Ушбу ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар - «Пайванд» МЧЖ таъсисчиси Тожинор Тўйчиеванинг ишончли вакили Ашурвой Тошматов даъво талаблари қаноатлантирилиб, «Пайванд» МЧЖ таъсисчисининг 2016 йил 1 мартдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, «Пайванд» МЧЖ ҳисобидан МЧЖ таъсисчиси Тожинор Тўйчиева ҳисобига 2 027 300 сўм сўм давлат божи ва 16 218 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
Иш апелляция ва кассация нистанцияларида кўрилмаган.
2019 йил 16 октябрда Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан мазкур ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза тақдим этилган.
Ушбу ариза суднинг 2019 йил 30 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, айни пайтда ушбу суд томонидан кўриб чиқилмоқда», дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га билдирилган муносабатда.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
10:34 / 23.09.2024