Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг қатор минтақаларида Ўзбекистон фуқаролари учун сайловда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилади
2019 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси вакилларининг минтақа ҳукумати раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида бўлажак парламент сайловида Ўзбекистон фуқароларининг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Сўғд вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Баҳодирзода Баҳодир билан музокаралар чоғида бўлажак парламент сайловларида муддатидан олдин овоз бериш учун учта жой ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ҳукумат раҳбарияти ўз минтақаларидаги давлат оммавий ахборот воситаларида ташвиқот материалларининг нашр этилишига кўмаклашишга, шунингдек, муддатидан олдинги сайлов кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан сайлов ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини таъминлашга тайёрлигини билдирди.
Айни пайтда Сўғд вилояти ҳудудида 330 нафар Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилмоқда, улар консуллик рўйхатига олинган ва 22 декабрь куни мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси ҳузуридаги 17-сайлов участкасида овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, Ўзбекистон дипломатлари мамлакатимиз фуқаролари таҳсил олаётган вилоят ОТМда, шунингдек, улар зич яшайдиган жойларга бўлишди ва Хўжанд шаҳри сайлов участкаси жойлашган Душанбе шаҳридан узоқлиги туфайли Сўғд вилоятининг учта жойида ватандошларга қулайлик яратиш мақсадида 17-сайлов участкаси комиссияси аъзолари томонидан кўчма сайлов қутиси ёрдамида муддатидан олдин овоз бериш ташкил қилинади:
12 декабрь соат 08:00 дан соат 20:00 гача Хўжанд шаҳрида жойлашган Тошхўжа Асири номидаги вилоят жамоат кутубхонаси биносида (Исмоил Сомоний кўчаси, 1-уй, «Ўзбек маънавият ва маърифат маркази» жамоатчилик ташкилоти кабинетларида), бу ерга Сўғд вилоятининг Хўжанд шаҳри, Спитамен, Б.Ғафуров, Ж.Расулов, Конибодом ва Исфара туманларида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш учун келишлари мумкин бўлади;
13 декабрь соат 08:00 дан соат 20:00 гача Сўғд вилоятининг Зафаробод туманида (аниқ манзил яқин вақтда эълон қилинади);
14 декабрь соат 08:00 дан соат 20:00 гача Истаравшан тумани, шунингдек, Шаҳристон ва Ғончи туманлари ҳудудда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари учун (манзил яқин вақтда аниқланади).
Хўжанд шаҳрида бўлиш чоғида элчихона вакиллари академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлар ўтказдилар. Ватандошларга сайловда иштирок этаётган бешта сиёсий партия ва уларнинг сайловолди платформалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Сайлов қонунчилигидаги янгиликларнинг аҳамияти таъкидланди, бу хориждаги ватандошларга энг муҳим сиёсий воқеа - Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун кенг имкониятлар очиши қайд этилди.
Учрашувлар иштирокчиларига овоз бериш тартиби, мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтида сайловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза топшириш тартиби, шунингдек, қизиқтирган бошқа саволларга жавоблар берилди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026