Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ инспекторига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Fotolia
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшовчи А.Т. Денов туманига яқинлашиш чоғида “Нексия” русумли автоуловда соатига 90 км.дан ошиқ тезлик билан ҳаракатланган. Ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори, сафдор томонидан тўхтатилиб, унга содир этган қоидабузарлиги тушунтирилган.
Postda.uz’нинг ёзишича, белгиланган тартибга очиқдан-очиқ амал қилмаганлиги етмагандек, А.Т. ички ишлар органи ходимига ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмасликни сўраб, унга 200 минг сўм пора таклиф қилган ҳолда, бир вақтнинг ўзида яна бир жиддий қонунбузарлик содир этган.
Сафдорнинг фуқарога қонун талабларини оёқости қилаётганлигини тушунтиришга уринишлари фойда бермагач, у бу ҳақда ахборот беришга мажбур бўлган.
Шундан сўнг ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бўлими ва Денов туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. Денов тумани “Шамоли” маҳалласи ҳудудида хизмат автомашинасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг ёнига келиб, автомашина ичида унга 200 минг сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
18:21 / 17.01.2026