Фойда солиғидан аванс тўловларининг талаб этилиши қонунийми?
Давлат Солиқ Қўмитаси (ДСҚ) фойда солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш билан боғлиқ баъзи вазиятлар бўйича тушунтириш берди.
«Солиқ кодексининг 164-моддасига асосан, корхоналар ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасигача ушбу чоракда кутилаётган фойдаси ва тўлайдиган фойда солиғи тўғрисидаги маълумотномани рўйхатдан ўтган давлат солиқ инспекциясига тақдим этишлари керак.
Ушбу маълумотномага асосан солиқ базаси миқдори 44,7 млн.сўмдан юқори бўлган хўжалик субъектлари, тўлайдиган солиқ суммасининг 1/3 қисмини ҳар ойнинг 10 – санасигача аванс тариқасида амалга ошириш мажбуриятига эга. Бундай мажбурият бугунги кунда Республика бўйича 9241 тўловчиларда мавжуд.
Бу солиқ тўловчиларнинг 8671таси ёки 94 фоизи мажбуриятларини қонунда белгиланган тарзда ўз муддатида бажариб келмоқда. Шу билан бирга, 6 фоиз ёки 570та солиқ тўловчилар 2019 йил йилнинг IV чораги учун фойда солиғи жорий тўлов маълумотномасида солиқ суммасини ўтган чоракларга нисбатан камайтириб кўрсатган ёки умуман кўрсатмаган.
Бу ўз навбатида, ишлаб чиқариш умуман тўхтатилди ёки товарлар реализация қилинмаяпти дегани. Аслида, таҳлилларга кўра, бундай ҳолатлар ўз тасдиғини топмаяпти, корхоналар эса ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Масалан, Андижон вилоятидаги «Водий гавҳари» корхонаси (номи ўзгартирилган) жорий йилнинг II чорагида 170,2 млн.сўм фойда солиғи тўлаган бўлса, III чорак жорий тўловлари (аванс) учун 12,0 млн.сўм тўлаши тўғрисида маълумотнома берган ёки II чоракка нисбатан ўртача 158 млн.сўмга (170-12) кам кўрсатган. Натижада, III чорак учун камайтириб кўрсатилган жорий тўлов суммасининг 1/3 қисмига июль, август ва сентябрь ойлари учун 5,5 млн.сўм пеня ҳисобланди.
Тошкент шаҳридаги «Юксак қурилиш» корхонаси (номи ўзгартирилган) жорий йилнинг II чорагида 215 млн сўм фойда солиғи тўлаган бўлса, III чорак жорий тўловлари (аванс) учун берган маълумотномасида тўланадиган солиқ суммасини ноль кўрсатган. Натижада, III чорак учун жорий тўлов амалга оширилмаганлиги ҳисобига корхонага нисбатан кечиктирилган кунлар учун 7,3 млн.сўм пеня ҳисобланди.
Шу каби корхоналарга солиқ органлари мурожаат қилса, «мен фолбинманми», «нега келгусида оладиган фойдам учун солиқ тўлашим керак» деган асоссиз эътирозларни ҳам билдираётган ҳолатлар мавжуд.
Ҳурматли солиқ тўловчилар, ортиқча ҳаражатларни олдини олишингиз учун IV чорак фойда солиғи жорий тўлов маълумотномасини аниқлаштирган ҳолда қайта кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу билан бирга, айрим солиқ органлари томонидан бюджетга муддати келмаган солиқ тўловлари асоссиз талаб қилинаётган бўлса, бундай талабни бажармаслигингизни ва бу тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг Ишонч телефонига (71–244-98-98) зудлик билан мурожаат қилишингизни сўраймиз», - дейилади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
17:39 / 07.05.2022