Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия АҚШнинг Эронга нисбатан «максимал босим» ўтказиш сиёсатига қарши чиқди
Германия АҚШнинг Эронга нисбатан «максимал босим» ўтказиш сиёсатини ёқламайди, деди ГФР ташқи ишлар вазирлиги вакили Райнер Бройль.
Эрон ядро реактори
"Биз АҚШнинг Эронга нисбатан "максимал босим" ўтказиш сиёсатини ёқламаймиз, ядровий келишувни сақлаб қолиш ва Эроннинг мажбуриятларни бажаришга қайтиши устида ишлашда давом этамиз", - деди Бройль.
У Эрон ядровий келишуви бўйича қўшма комиссиянинг сиёсий директорлар даражасидаги йиғилиши 6 декабрда Венада бўлиб ўтишини тасдиқлади.
2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон қўшма ҳаракатлар режасини имзолаганди. Келишувга кўра, Эрон ядровий дастурининг чекланиши ҳисобига санкциялар олиб ташланиши кўзда тутилганди.
2018 йил майда АҚШ ушбу келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан кескин санкциялар тикланишини эълон қилди.
Мавзуга оид
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10 / 24.04.2026