Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирлиги тизимидаги қатор муассасаларда шубҳали харажатлар аниқланди
Молия вазирлиги Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларда бюджет қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган камерал назорат натижалари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтказилган камерал назоратда 516 та маданият соҳасидаги муассасалар қамраб олиниб, шундан 388 та (75 фоиз) муассасаларда бюджет маблағларини амалдаги меъёрий ҳужжатларга зид равишда сарфлаш ҳолатлари кузатилмади. Қолган 128 та (25 фоиз) муассасаларда меъёрдан ортиқча штат бирликларини сақлаш ҳамда иш ҳақи, устама, мукофот ва моддий ёрдам пуллари, компенсация ва туғиш нафақаси тўловлари ортиқча тўлаш каби шубҳали харажатлар аниқланган.
Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан 128 та муассасада бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилган назорат тадбирларида 112 та муассасаларда шубҳали харажатларнинг 5,4 млрд. сўми бюджет қонунчилиги талабларига зид равишда сарфланганлиги тасдиқланди, шундан бюджет қонунбузилиш ҳолатларига унча кўп бўлмаган миқдорда йўл қўйилган муассасалар 86 тани, кўп миқдорда йўл қўйилган муассасалар 26 тани ташкил этади. Қолган 16 та муассасада кузатилган шубҳали харажатлар ўз тасдиғини топмади.
Вазирлик тизимидаги бюджет қонунбузилиш ҳолатларига унча кўп бўлмаган миқдорда йўл қўйилган 86 та муассасада жами 1,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
Бюджет қонунбузилиш ҳолатларига кўп миқдорда йўл қўйилган 26 та муассасада жами 3,9 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида асоссиз сарфланган маблағлардан 875 млн. сўми бюджетга тикланиши таъминланиб, 356 млн. сўмлик асоссиз харажатларнинг олди олинди.
Шунингдек, аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари бўйича 42 та 3,9 млрд. сўмлик назорат тадбири ҳужжатлари қонуний чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини бузилишига йўл қўйган 5 та маданият муассасаларининг 6 нафар мансабдор шахсларига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий жарима қўлланилди.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
10:38 / 31.03.2026