Telegram асосчиси Павел Дуров АҚШ судига чақиртирилди
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Gram криптовалютасини чиқариш режалари сабабли кўрсатмалар бериш учун судга чақиртирилди. Бундан Нью-Йорк округи судьясининг фармойиши далолат бермоқда. Ҳужжатда таъкидланишича, Дуров судга 2020 йилнинг 7 ёки 8 январида келиши керак.
Фармойишга кўра, яна икки киши - Шьям Парех ва Telegram вице-президенти Илья Перекопский ҳам бу масала бўйича кўрсатмалар бериши керак. Улар Лондон судига мос равишда 10 ва 16 декабрда келишлари керак бўлади.
Октябрда АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси Telegram Group Inc ва TON Issuer Inc. компаниялари томонидан Gram криптовалютасининг чиқарилишига суд орқали вақтинчалик тақиқ қўйилишига эришган эди. Бунга компания криптовалютани чиқаришни тегишлича равишда қайд қилмагани сабаб бўлган: АҚШ мутасадди идораларида Gram қимматбаҳо қоғоз деб таъкидланмоқда ва шу сабабли унинг чиқарилиши батафсилроқ очиқланишни назарда тутади.
Криптовалюта 2019 йилда чиқарилиши керак эди. Дуров криптовалютага пул тиккан инвесторларга пулларини қайтариб беришни таклиф қилган, бироқ улар кутиб туришга рози бўлишган. Натижада криптовалюта чиқарилиши кейинга қолдирилган.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024