ИИББ: махсус сигналларни ёққан ҳолда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланган «тонировкали» машина эгаси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда қора рангли Lacetti-2 автомобили қарама қарши йўналишдан ҳаракатланганлиги акс этган иккита видео тарқалди. Ўтказиб юборишдан бош тортган ҳайдовчиларга жавобан, Lacetti-2 ҳайдовчиси махсус ёритувчи ва товуш сигналларини ёққан.
Тошкент шаҳар ИИББнинг ушбу факт бўйича маълум қилишича, мазкур автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан топилди. Уни 21 ёшли М.С. бошқарганлиги маълум бўлди. Ҳайдовчида автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсатнома бўлган, аммо махсус ёритувчи ва товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатишга рухсати бўлмаган.
Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш - ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ (“Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш”), шунингдек 128-5-моддасига (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, қоидабузарнинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойланди. Ҳайдовчига нисбатан чора бўйича қарор суд томонидан қабул қилинади, дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024