Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 6 қозоғистонлик аёл 25 йилга озодликдан маҳрум этилди
Қозоғистонлик 6 нафар аёл Ироқда 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг фарзандларини Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг гуманитар акцияси эвазига эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, аёллар террорчилик фаолиятига алоқадорлик ва террорчилик гуруҳлари, жумладан ИШИДга кўмак кўрсатишдаги иштирок учун жазоланганлар. Ироқ суди аёлларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, бу эса Ироқ қонунларига кўра 25 йилни ташкил қилади. “Ҳозирда улар 2 йилдан бери қамоқда сақланмоқдалар. Биз уларнинг тезроқ қайтарилиши бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Улар жазони ўтаб бўлгач, ҳар қандай вазиятда Қозоғистонга қайтадилар. Улар турли вилоятлар - Уральск, Туркистон, Олмаота, Қарағандаданлар”, деб маълум қилган Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Станислав Василенко.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашикбаев Қозоғистон ва Ироқ ўртасида маҳкумларни алмашиш бўйича ҳуқуқий база йўқлигини, шу сабабли аёлларнинг қайтарилиши бўйича иш алоҳида тартибда олиб борилишини айтган.
Маълум қилинишича, 27 ноябрда Ироқдан Қозоғистонга 14 бола қайтарилган. Улар оналари билан бирга панжара ортида ушлаб турилганлар.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026