Ўзбекистон президентининг махсус вакили БМТ экспертлари гуруҳи билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистон муаммоси билан шуғулланувчи БМТнинг бир гуруҳ экспертлари, хусусан БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси вакиллари билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТнинг афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Экспертлар гуруҳи Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга янада кўпроқ жалб қилиниши муҳимлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериши қайд этилди.
Шу ўринда, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, АҚШ ҳарбий контингенти Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин мамлакат ҳудуди халқаро терроризм учун бошпана сифатида ишлатилмаслиги бўйича «Толибон» ҳаракати кафолати бўлиши кераклиги тўғрисидаги Ўзбекистоннинг мавқеи қўллаб-қувватланди.
Томонлар узоқ давом этаётган афғон инқирозини ҳал қилиш, Афғонистонни можародан кейинги тиклаш бўйича энг мақбул йўлларини топиш учун минтақавий ёндашувни мустаҳкамлаш муҳимлиги тўғрисида бир фикрга келдилар.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024