Жамият | 11:05 / 28.11.2019
9800
1 дақиқада ўқилади

Қамоқхонадан чиқариб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Фото: ТАСС

Бухоро қамоқхонадан чиқариб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 41 ёшли Х.Г 2018 йил декабрь ойида Бухоро шаҳридаги Марказий дорихона олдида Бухоро туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Ж.нинг ишончига кириб, унга акаси М.Н.ни Россия Федерациясидаги қамоқхонадан чиқариб беришни ваъда қилган.

Хабарда айтилишича, Х.Г. М.Ж.дан 600.000 рубль ва 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид