Туск Дональд Трамп Европа Иттифоқи парчаланиб кетишини орзу қилишини айтди
Европа кенгаши президенти Дональд Туск адаши - АҚШ президенти Дональд Трампни Европа Иттифоқи учун “эҳтимол, энг мураккаб чақириқ” деб атади, чунки Оқ уй раҳбари иттифоқнинг парчаланиб кетишини “илтижо қилади”.
“Тарихда биринчи марта АҚШ президенти бирлашган Европага қарши чиқмоқда. У Brexit’ни қўллаб-қувватламоқда ва Иттифоқнинг парчаланишини тангридан илтижо қилмоқда”, деб айтган Туск Die Zeit немис нашрига берган интервьюсида.
Тускнинг айтишича, у каби ўз лавозимини тарк этадиган Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер ҳам Трампни Европа Иттифоқига қарши кайфиятларни авж олдириш номақбуллигидан огоҳлантирган.
Еврокенгаш раҳбарининг айтишича, Трампнинг Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан манфаатдорлик билдириши “ҳайратлантиради ва аччиқлантиради”.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
22:39 / 04.11.2024