Эрдўған Макронга: Сен аввал ўзингнинг миянгни текширтир
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған франциялик ҳамкасби Эммануэль Макронга НАТО ҳақидаги сўзлари учун миясини “ўлган-ўлмаганликка” текширтиришни тавсия қилди.
Аввалроқ Макрон The Economist журналига интервьюсида НАТО альянс ичида мувофиқликни йўқотганини ва буни “миянинг ўлиши” деб таърифлаш мумкинлигини айтганди. Франция президентининг айтишича, альянсда АҚШ ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар ўртасида стратегик қарорлар бўйича ўзаро мувофиқлик йўқ. Кейинроқ Германия канцлери Ангела Меркель ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Макроннинг бундай кескин фикрларига қўшилмасликларини айтишган.
“НАТО Франция учун нимани англатишини билмайман-у, бироқ Туркия НАТО учун муҳим давлат ҳисобланади. Макрон НАТО мияси ўлганини айтди. Ҳурматли Макрон, сен аввал ўзингнинг миянгни текширтир, чунки бундай фикрлар мияси ўлганларга хосдир”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президентининг таъкидлашича, Макронда террорчиликка қарши курашиш бўйича тажриба йўқ.
“Айнан шу сабабли, “сариқ жилетлар” Францияни босиб олди. Туркияни НАТОдан ҳайдайдиларми-йўқми, сени нима ишинг бор? Бундай қарорларни сен қабул қиласанми? Қанча хоҳласангиз, шунча сакрайверинг, бироқ Туркия суверенитетини барибир ҳурмат қилишингизга тўғри келади”, деб айтган Туркия президенти.
У Туркия хавфсизлиги Европа хавфсизлигини англатишини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024