Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазири истеъфога чиқишга қарор қилди
Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий Ироқда икки ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар ортида истеъфога чиқишини айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
“Мен парламентга янги номзодлар кўриб чиқа олиши учун бош вазир лавозимидан кетишим ҳақида расмий илтимосномани тақдим этаман”, деб айтган Абдулмаҳдий.
Ироқ бош вазири парламентни истеъфоси ҳақида қачон хабардор қилмоқчилиги маълум қилинмаган.
Бош вазир бу баёнотни ироқлик шиалар ўртасида энг нуфузли диний шахс ҳисобланган оятуллоҳ Али ас-Систанийнинг жума намоздаги маъвизасидан кейин берган. Ас-Систаний парламентни Ироқ ҳукумати борасида ўз танловини қайта кўриб чиқишга чақирган.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026