Жаҳон | 21:30 / 29.11.2019
4495
1 дақиқада ўқилади

НАТОнинг харажатлари 2024 йилгача 400 млрд долларгача ошади

НАТО 2024 йилга қадар ўз харажатларини 2016 йилдагига нисбатан 400 млрд долларгача оширади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Лондондаги матбуот анжуманда маълум қилди.  

“НАТОнинг харажатлари 2024 йилга қадар 400 млрд долларгача ошади. Бу алянсимизни янада кучлироқ қилишга имкон берадиган мисли кўрилмаган тараққиёт. 2019 йилда алянснинг 9 та давлати ўз ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотларининг 2 фоизи ва ундан кўпроққа оширди, 2019 йилда ҳарбий харажатлар 2016 йилга нисбатан 4,6 фоизга ошди”, деб айтган НАТО раҳбари.  

НАТОнинг маълум қилишича, 2019 йилда АҚШ, Британия, Болгария, Греция, Руминия, Латвия, Литва ва Эстониянинг ҳарбий бюджетлари ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизидан ошган, Польшаники 2 фоиз бўлган. НАТОнинг баҳолашича, алянс бюджети 2016 йилдан 2019 йилгача 74 млрд долларгача, яъни 913 млрд доллардан 987 млрд долларгача ошган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид