Ўзбекистон | 14:03 / 29.11.2019
80508
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
Бугун совуқ антициклон чегараси Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисмига силжиб, унинг Ўзбекистон ҳудудига таъсири аста камаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб 4-9 даража илиқни ташкил қилади, бироқ бу ҳарорат ҳам меъёрдан паст.
«Ўзгидромет»нинг ёзишича, дам олиш кунлари Каспий денгизи жанубидан илиқ ва нисбатан нам ҳаво оқимининг кириши билан мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 1 декабрда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат фони кўтарилиб боради ҳамда кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.