Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ўринбосари: республикада содир этилган жиноятлар 25,9 фоизга камайган
Сенатнинг 24-ялпи мажлисида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, унда тинчлик ва осойишталикни сақлаш мақсадида тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилаётгани айтилди.
“Бу борада ҳуқуқбузарликларга қарши кураш йўналишида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, профилактик ҳисобда турган ва муаммоси мавжуд бўлган шахслар билан ишлаш бўйича “Сергели тажрибаси” ҳамда криминоген вазияти мураккаб бўлган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича Сирдарё вилоятининг “Жиноятчиликдан ҳоли маҳалла” тажрибаси жорий этилди. Аёллар жиноятчилигининг барвақт олдини олиш мақсадида “Бухоро тажрибаси” ҳамда уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш ва улар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги профилактик ишларни жадаллаштириш мақсадида “Фарғона тажрибаси” яратилди.
Айбланувчи, судланувчининг терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида унинг паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тизими жорий этилди.
Ҳудудлардаги криминоген вазият ва аҳоли зичлигидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 454 нафар профилактика инспектори лавозими жорий этилди. Туман ва шаҳарларда штатларни қайта тақсимлаш ҳисобидан 301та хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика катта инспектори лавозими жорий этилди.
Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида республикада содир этилган жиноятлар сони 8 899тага (34 243 / 25 344) ёки 25,9 фоизга камайган ҳамда 4 518та маҳаллада жиноятлар содир этилмаган", дея бош вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:47
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026