Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти Ди Каприони ўрмон ёнғинларига алоқадорликда айблади
Бразилия президенти Жаир Болсонару америкалик актёр ва эко-фаол Леонардо Ди Каприони мамлакатдаги ўрмон ёнғинларига алоқадорликда айблади, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги.
Болсонарунинг айтишича, Ди Каприо Амазония ўрмонларидаги ёнғинларга алоқадор нотижорат ташкилотларини молиялаштирган.
"Ди Каприо зўр йигит, шундай эмасми? Амазония ўрмонлари ёнишини молиялаштирмоқда", - деди Бразилия президенти.
Ди Каприонинг баёнот беришича, унинг Earth Alliance ташкилоти июль ва августдаги ўрмон ёнғинларидан сўнг ишга киришган ташкилотларга 5 млн доллар ажратган. Аммо улар орасида тергов натижасида аниқланган ёнғинга алоқадор гуруҳлар бўлмаган.
Аввалроқ молиялаштиришга эришиш учун ўрмонларга ўт қўйганликда гумонланиб тўрт кўнгилли қўлга олинганди. Улар айби исботланмаганидан сўнг қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026