Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Трампнинг Британияга ташрифи вақтида у билан имкон қадар камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг келаси ҳафтада Буюк Британияга ташрифи вақтида у билан имкон қадар камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берди.
Газетанинг ёзишича, бунинг ортида 12 декабрга мўлжалланган муддатидан аввалги парламент сайловлари арафасида Трампнинг сайлов кампаниясига таъсирини пасайтиришни истаётган консерватив партия турибди.
Нашрнинг маълумот беришича, Британия бош вазири ва АҚШ президенти атиги икки марта учрашади, шу боис улар ўртасида бирорта ҳам икки томонлама шаклда музокара ўтказиш режалаштирилмаган.
Трамп 2 декабрь куни Буюк Британияга келиши кутилмоқда ва Лондонда 3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитидан сўнг мамлакатни тарк этади.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025