Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кувайт фонди ўртасида яна бир қарз келишуви имзоланди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Кувайт Араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси (Кувайт фонди) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида қишлоқ ҳудудларида қурилаётган намунавий уй-жой массивларини муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш иккинчи транш бўйича Меморандум имзоланди.
Тадбирда молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов, Кувайт Араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси бош директорининг инвестициялар бўйича ўринбосари Ганем Ал Ҳенайман ва Молия вазирлиги ходимлари иштирок этишди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, 2018 йилнинг 30 январида имзоланган 983-сонли Қарз келишувига қўшимчалар киритиш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси ва Кувайт Араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ўртасида 2020-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари қишлоқ ҳудудларида қурилган намунавий уй-жойларни ичимлик суви, оқава суви (канализация) билан таъминлаш ҳамда массивларга кириш ва ички йўллар қурилишини молиялаштириш учун иккинчи транш бўйича Қарз келишувига эришилган.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026