Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ва Швейцария метро билан боғланди
Женевада 15 декабрда Швейцария ва Францияни боғловчи Lemans Express метроси фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда Neue Zurcher Zeitung нашри хабар берди.
Икки давлат ўртасидаги метро линиясининг узунлиги 230 кмга яқинни ташкил қилади. Унда 45 та станция бўлади. Йўналиш бўйича Женевадан ҳар 10 дақиқада жўновчи 45 та поезд ҳаракатланади. Лойиҳа қиймати 1,5 млрд еврони ташкил қилган.
Янги транспорт тизими йўлларда автомобиллар сонини 12 фоизга камайтиришга имкон бериши кутилмоқда. Шунингдек, ҳар куни 650 мингга яқин машина ўтувчи Франция-Швейцария чегарасида тирбандликлар камайиши керак.
Францияда уй-жой арзон, Швейцарияда эса маошлар юқори бўлгани сабабли, кўплаб одамлар бир давлатда яшаб, иккинчисида ишлашади.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш тўғрисида референдум бўлиб ўтди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
10:08 / 11.06.2026