Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 16 киши ис газидан заҳарланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди, жабрланганларнинг 11 нафари болалар.
1 декабрь куни тахминан соат 05:30да Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ис газидан заҳарланганларнинг 11 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Вафот этганлар йўқ.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
«Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, сиздан, хонадонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади департамент хабарида.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
09:05 / 07.01.2026