Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:36 / 02.12.2019
5194
1 дақиқада ўқилади
АҚШ энергетика вазири истеъфога чиқди
Фото: EPA
АҚШ энергетика вазири Рик Перри 1 декабрь куни ўз фаолиятини якунлади.
"Бугун энергетика вазирлиги билан хайрлашаман. Президент Дональд Трамп маъмуриятида вазир сифатида ишлаш мен учун шараф бўлди. Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва америкаликларга раҳмат", - деб ёзди Перри твиттерда.
Трамп Перрининг истеъфога чиқиши тўғрисида октябрда маълум қилган, кейинроқ унинг ўрнини энергетика вазирининг ўринбосари Дэн Бруйетт эгаллашини айтганди.
Перри 2017 йил мартдан буён энергетика вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026