Бош прокуратура Қибрайдаги ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди
2019 йил 1 декабрь куни Қибрай тумани тез тиббий ёрдам хизматидан Алишеробод МФЙ, Эрта тонг кўчасида яшовчи фуқаро Ғ.Б.нинг оиласи ис газидан заҳарланганлигини ҳақида хабар келиб тушган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Ғ.Б.нинг 7 нафар оила аъзосида “ис газидан ўткир заҳарланишнинг енгил даражаси” ташхиси ва қонларидан 9-14 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланиб, уларга токсикология бўлими томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, фуқаро Ғ.Б.нинг қолган 9 нафар оила аъзосининг қонидан 6-8 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланган бўлса-да, ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилмаган.
Барча беморларга тегишли тез-тиббий ёрдам кўрсатилган ва яшаш манзилига амбулатор даволаниш учун қайтарилган.
Мазкур ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, «Ҳудудгазтаъминот» Қибрайдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий маълумот берганди.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
08:24 / 28.10.2024
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
17:12 / 22.10.2024