«Ҳудудгазтаъминот» Қибрайдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий маълумот берди
«Ҳудудгазтаъминот» Қибрайда юз берган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий маълумот билан чиқди.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақида хабар берилди.
Ушбу хабардаги маълумотлар юзасидан, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудгаз Тошкент» МЧЖнинг «Қибрайтумангаз» филиали ходимлари хабарда эълон қилинган, Қибрай тумани, «Алишеробод» маҳалла фуқаролар йиғини «Янги тонг» кўчасида жойлашган хонадонга вазиятни ўрганиш учун етиб боришди.
Мутахассислар томонидан хонадондаги барча газ жиҳозлари ва қувурлари қатъий назоратдан ўтказилганда, хонадонда газ сизиб чиқиши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларига олиб келувчи сабаблар мавжуд эмаслиги аниқланган. Фақат, хонадонга ўрнатилган иситиш мосламасининг жойлашуви тасдиқланган техник режага зид равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириб олингани аниқланиб, дарҳол газ таъминотидан узилган. Хонадон эгаси ўзи истиқомат қилувчи ҳудудда газ таъминотида узилишлар бўлмаганлиги ва газ таъминоти корхонасига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилгани айтилади.
Суриштирувларда воқеа бир кун аввал юз бергани, меҳмондорчилик учун хонадонга келган қариндошларнинг қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиши натижасида 7 фуқаро жумладан, икки аёл ва 5 та бола озиқ-овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани аниқланди, дейилади маълумотда.
«Ҳудудгазтаъминот» газ истеъмолчиларидан хонадон ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига мунтазам эътиборли бўлишларини ҳамда улардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишларини сўраган.
Мавзуга оид
17:12 / 22.10.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди
21:00 / 30.09.2024
«Селхоз» ҳудудида йирик ёнғин рўй берди
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
17:06 / 23.09.2024