Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЯИМ капитал бозорининг ривожланиши туфайли қўшимча 2 фоизга ўсиши мумкин
Капитал бозорини ривожлантириш бўйича агентлик тақдимотига кўра, Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш ҳисобидан прогноздан 2 фоизга юқори иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин.
Агентлик ЕТТБ ва ОТБ кўмагида, BTA ҳамда ISC маслаҳатчилари тавсиялари асосида тайёрланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган капитал бозорини ривожлантириш стратегиясининг қисқача маълумотларини эълон қилди. Ҳужжат декабрь ойи ўрталарида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Стратегиянинг кутилаётган натижалари:
- бозорнинг барча иштирокчилари учун аниқ қоидалар / инвесторларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш;
- эркин муомаладаги қимматли қоғозлар улушини (Freefloat) ЯИМнинг 10 фоизига (6 миллиард доллар) етказиш;
- frontiermarkets халқаро индексларга киритиш;
- капитал бозори орқали Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг сезиларли даражада кўпайиши;
- иқтисодиётнинг банк секторига боғлиқлигини ва банк тизимида давлат иштирокини камайтириш;
- фаровонликнинг ўсиши - 2,5 миллион маҳаллий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган. (Кутилаётган инвестициялар ҳажми - омонатларнинг 6 фоизи);
- иқтисодиётга хуфиёна айланмадан қўшимча маблағлар жалб қилиш;
- Ўзбекистон иқтисодиётининг тезроқ ўсишини таъминлаш (прогнозга нисбатан 2 фоизга юқори).

Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
20:18 / 24.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсди
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
08:04 / 04.04.2026