Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IPO якунлари: Миллий инвестиция жамғармасининг 31 фоизи 603,6 млн долларга сотилди
Ўзбекистон ҳукумати Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий таклифи доирасида фонднинг 31 фоиз улушини сотиш орқали 603,6 млн доллар жалб қилди. GDR'ларнинг қўшимча жойлаштируви ҳисобига IPO'да реализация қилинган улуш 35 фоизгача, тушум эса 692 млн долларгача етиши мумкин. Жамғарманинг бозор капитализацияси 1,95 млрд долларни ташкил этди.
Сунъий интеллектда ишланган сурат
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси ўз акцияларининг бирламчи оммавий таклифи (IPO) натижаларини эълон қилди.
Маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бир вақтда кечган оммавий таклиф натижасида компаниянинг 31 фоиз акциялари 603,6 млн долларга сотилди.
Хусусан:
- Тошкент фонд биржасида қарийб 47,9 миллион дона акция (сотувга чиқарилган жами акцияларнинг қарийб 3 фоизи) 4,65 сўмдан, 12 млрд сўмгача қийматда буюртма берган жисмоний шахсларга эса 5 фоизлик чегирма билан 4,41 сўмдан сотилди;
- Лондон фонд биржасида эса қарийб 1,5 триллион дона акция жами 23,4 миллионта глобал депозитар тилхат (GDR) шаклида 25 доллардан реализация қилинди.
Бундан ташқари, келгуси 30 кун ичида Лондон фонд биржасида яна қарийб 3,5 миллион донагача GDR қўшимча жойлаштириш опциони (over-allotment option) доирасида сотилиши мумкин.
Қўшимча опцион тўлиқ реализация қилинган тақдирда, бирламчи оммавий таклиф жамғарманинг 35 фоиз улуши 692 млн долларга сотилиши билан якунланиши мумкин. Аввалроқ акциялар сотувидан тушган барча маблағлар давлат бюджетига тушиши маълум қилинганди.
Бирламчи жойлаштириш нархи асосида, Миллий инвестиция жамғармасининг бозор капитализацияси 1,95 млрд долларни ташкил этди.
“Мазкур IPO Ўзбекистон компаниясининг халқаро бозордаги биринчи оммавий таклифи бўлиб, мамлакатда ҳам хорижий, ҳам маҳаллий инвесторлар учун қўшимча имкониятларни очади, Миллий инвестиция жамғармаси портфелидаги компаниялари билан бирга Ўзбекистоннинг бошқа компанияларида ҳам оммавий капитал бозорларига чиқишга рағбат уйғотади”, – деди Templeton Global Investments'нинг Марказий Осиё бўйича бош директори Мариус Дан.
Лондон фонд биржасида бугун, 13 майдан эътиборан шартли савдолар бошланиши кутилмоқда. 18 майдан эътиборан GDR'ларнинг шартсиз савдоси, Тошкент фонд биржасида эса акцияларнинг иккиламчи савдоси бошланади.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
14:47 / 16.04.2026
UzNIF IPO арафасида BlackRock, Franklin Templeton ва бошқалар билан 300 млн долларлик битимлар тузди
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
15:32 / 24.12.2025