Жаҳон | 21:10 / 02.12.2019
3465
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Шэньян шаҳрида кўп қаватли тураржой биносида ёнғин содир бўлди

Фото: AP Photo / Ng Han Guan

Хитойнинг Ляонин провинциясидаги Шэньян шаҳрида кўп қаватли тураржой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.

Воқеа жойидан тарқалган видеоларда бинонинг пастки қаватидан чиқаётган аланга юқори қаватларга тарқалаётгани акс этган. 

Телеканалнинг хабар беришича, бинонинг ташқи деворларидаги иссиқлик изоляция материаллари кўчиб тушмоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.  

Мавзуга оид