Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда қўлбола бомба тайёрлайдиган яширин устахона йўқ қилинди
Испания фуқаро гвардияси мамлакат шимолида қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлайдиган йирик яширин устахонани йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, устахона ва лаборатория Миранда-де-Эбро шаҳрида яшовчи гумонланувчининг уйида жойлашган бўлган. Тинтув вақтида бу ердан 17 дона қўлбола бомба, электродетонаторлар, ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланиладиган 30 килограмм турли кимёвий моддалар топилган.
Бундан ташқари, операция давомида 26 дона ўқотар қурол мусодара қилинган. Маълумот берилишича, гумонланувчи Шарқий Европа мамлакатларидан ишдан чиққан қуролларни сотиб олган ва уларни таъмирлаб, яроқли ҳолга келтирган.
Бомбалар тайёрлаш билан шуғулланган гумонланувчи қўлга олинган.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026