НАТО бош котиби Греция ва Туркияга ўз можароларини ўзлари ҳал қилишларини таклиф қилди
НАТО Греция-Туркия муносабатларида нейтралитетни сақлаб қолади, деди альянс бош котиби Йенс Столтенберг "Катимерини" газетасига берган интервьюсида.
"Греция ҳам, Туркия ҳам қимматли иттифоқчилар ҳисобланади ва умумий хавфсизлигимизга ҳар иккиси ҳисса қўшмоқда", - деди у.
"Айрим келишмовчиликлар бор ва бу келишмовчиликларни ечишга ҳаракат қилинаётганини маъқуллайман. НАТО бу муаммолар ечилиши жараёнидан четда", - деди Столтенберг.
Ноябрь охирида Туркия ва Ливия денгиз ҳудудлари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолади. Бу дипломатик низоларга сабаб бўлди. Туркия меморандум харитасини эълон қилди, унга асосан Греция алоҳида иқтисодий ҳудудининг сезиларли қисми Туркияга "ўтиб кетади".
Афина келишувни кескин танқид қилди ва алоҳида иқтисодий ҳудуд харитасини ўзгартиришга уринмоқда.
Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Лондондаги НАТО саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
00:16 / 04.09.2024
Грецияда бундан 45 йил олдин чўкиб кетган қишлоқ қурғоқчилик сабаб яна пайдо бўлди
18:32 / 29.08.2024
Грецияда машҳур сайёҳлик порти юз минглаб ўлик балиқлар билан тўлди
07:37 / 12.08.2024