Жаҳон | 18:30 / 03.12.2019
4739
1 дақиқада ўқилади

Суданда кулолчилик фабрикасидаги ёнғинда 24 киши ҳалок бўлди

Суданда кулолчилик фабрикасида юз берган йирик ёнғинда 24 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.   

Маълум қилинишича, воқеа пойтахт Хартумдаги саноат ҳудудларидан бирида юз берган. Ёнғинга газ баллонларининг портлаши сабаб бўлган. 

Таъкидланишича, жароҳатланганлардан баъзилари оғир аҳволда бўлиб, шу сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.

Мавзуга оид