Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Huawei ва ZTE рақобатчиларидан қурилмалар сотиб оладиган давлатларга пул беради
АҚШ бошқа мамлакатларни Huawei Technologies ва ZTE Corp корпорацияларидан телекоммуникация қурилмалари сотиб олмасликка чақирмоқда ва тез орада уларнинг рақобатчиларини қўллаб-қувватлаш учун пул ажратади. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
АҚШ халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (U.S. International Development Finance Corporation, DFC) ўзининг 60 млрд долларлик бюджетининг бир қисмини ривожланаётган давлатлар ва компанияларга бошқа фирмалардан қурилмалар сотиб олишга ёрдам беришга сарфлашни режалаштирмоқда.
У бу ташаббус учун сарфланадиган маблағнинг аниқ миқдорини айтишни истамади, аммо бу Швециянинг Ericsson AB ва Финляндиянинг Nokia Oyj компанияларига Huawei ва ZTE билан рақобат қилишда ёрдам бериши мумкин.
DFC ўтган йили кам ва ўртача даромадли ривожланаётган давлатларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилган. Унинг вазифаси "авторитар режимларнинг кучайиб бораётган таъсирига қарши курашиш орқали АҚШ ташқи сиёсатининг ривожланишига ёрдам бериш"дан иборат.
Мавзуга оид
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026